26.10.2023 17:36
9658
Де Хеа «МЮ»га қайтиши мумкин. Дарвозабон хабарларга муносабат билдирди

Давид де Хеа «Манчестер Юнайтед»га қайтиши мумкин, дея ёзмоқда Англиянинг The Sun нашри.

Манба хабарига кўра, испаниялик 32 ёшли дарвозабон «Юнайтед» билан қисқа муддатли шартнома имзолаши мумкин. Бунга Камерун миллий жамоаси дарвозабони Андре Онананинг 13 январдан 11 февралга қадар ўтадиган Африка миллатлар кубогига йўл олиши сабаб бўлиши мумкин.

Эътиборлиси, Давид Де Хеанинг ўзи ҳам бу хабарларга реакция билдириб, твиттер ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўйлаётган смайликни қўйган.

Маълумот учун, Де Хеа 2011-2023 йиллар давомида «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилиб, ёзда эркин агентга айланганди. Аммо дарвозабонга жиддий таклифлар бўлмагач, у ҳамон эркин агент саналади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар