26.10.2023 22:37
2605
Теглар
«Барса» «Камп Ноу» стадиони ўриндиқларини сувинер сифатида сотишни бошлади

«Барселона» клуби ҳозирда реконструкция қилинаётган «Камп Ноу» ўйингоҳининг ўриндиқларини ҳам сотишни бошлади.

Memorabilia акцияси доирасида «Барселона» клуби стадион билан боғлиқ сувинерларни сотмоқда. Аввалроқ, ўйингоҳ чими тақсимланиб сотилган бўлса, сўнг дарвоза тўрлари, энди эса стадион ўриндиқлари сувинер сифатида сотилмоқда.

Мухлислар «Камп Ноу» ўйингоҳининг пластик ўриндиқларини 99 евродан 299 еврогача бўлган нархларда сотиб олишлари мумкин.

Шунингдек, сувинерлар орасида сардорлик боғичлари, «Барса» футболчилари дасхати туширилган футболкалар, шу жумладан Месси дастхати қўйилган клуб либоси 2999 евродан сотилмоқда.

Маълумот учун, «блауграна» уй стадионида сўнгги марта 28 май куни «Мальорка»га қарши ўйнаган (3:0) эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар