26.10.2023 19:42
1763
Теглар
«Барса» - «Реал» ўйинини Хил Мансано бошқаради

Ла Лига расмий сайти навбатдаги турда ўтказиладиган «Эл-класико»га бош ҳакам тайинланганини расман эълон қилди.

Унга кўра, 28 октябр куни «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашувни Хесус Хил Мансано бошқариб борадиган бўлди. ВАР эса Гильермо Куадра Фернандес ишлайди.

Аввалроқ, Marca нашри 28 октябр кунги «Эл-класико»ни Хосе Мария Санчес Мартинес бошқариб бориши ҳақида эълон қилган, аммо бу хабар ўз тасдиғини топмади.

Маълумот учун, Мансано 2022 йилда «Осасуна»га қарши ўйинда Роберт Левандовскини 30-дақиқада майдондан четлатган, полшалик футболчи рефери манзилиги ҳақоратомуз ҳаракат қилгани учун Ла Лиганинг 3 ўйинига дисквалификация қилинган эди.

Маълумот учун, «Реал» 25 очко билан пешқадам, Каталония клуби эса 24 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Эл-класико» шанба куни соат 19:15да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар