25.10.2023 12:50
2961
Теглар
«Шахтёр» янги бош мураббийини эълон қилди

«Шахтёр» янги бош мураббий тайинланганини эълон қилди.

Донецк жамоасини Марино Пушич бошқаради. 52 ёшли мутахассис билан тузилган шартнома 2025/26 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Пушич 2021 йилдан буён «Фейеноорд»да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келаётганди. 

Босниялик мутахассис фаолияти давомида фақат бир жамоани — 2018/19 йилги мавсумда «Твенте»ни бошқарган. У, шунингдек, НАК, АЗ ва Бокунинг «Интер» клубларида бош мураббий ёрдамчиси сифатида ишлаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар