25.10.2023 10:09
706
Параосиё ўйинлари. Мадримова ва Эргашева кумуш медални қўлга киритди, пауэрлифтингда бронза

Параосиё ўйинларида Ўзбекистон навбатдаги медалларни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Парадзюдода аёллар ўртасида -70кг вазнда Муниса Мадримова, +70кг вазнда Феруза Эргашева кумуш медалга сазовор бўлишди. 

Парапауэрлифтингда -72кг вазнда Бекзод Жамилов 204кг натижа билан 3-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар