25.10.2023 16:54
2431
Параосиё ўйинлари-2022. Пара-енгил атлетикачилар Ўзбекистон делегациясига навбатдаги учта олтинни келтирди

Пара-енгил атлетикачиларимизнинг муваффақиятли иштироки давом этади.

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари чемпиони Моҳигул Ҳамдамова Ўзбекистон делегацияси ғазнасига галдаги олтин медални тақдим қилди. Пара-енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F57 классида диск улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз энг юқори натижа билан чемпионликка эришди.

Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш бўйича F63 классида қатнашган вакилимиз Муҳаммад Рихсимов 14.52 метр натижа билан олтин медалга сазовор бўлди.

Пара-енгил атлетика баҳсларининг аёллар ўртасида Т11 классида кечган узунликка сакраш баҳсларида Асила Мирзаёрова Пара Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Ҳамюртимиз мусобақада 5.24 метр натижа қайд этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги олтин медаллари сони 17тага етди. Вакилларимиз медаллар жамғармасида жами 54та медал билан 5-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар