25.10.2023 02:09
3158
Теглар
ОЧЛ. «Ан Наср» 7та гол урилган ўйинда «Ад Дуҳайл»ни мағлуб этди, Роналдуда дубль ва ассист

Осиё Чемпионлар Лигасида 3-тур баҳслари якунланди. 

Е гуруҳида «Ан Наср» ўз майдонида «Ад Дуҳайл»ни қабул қилиб, голларга бой ўйинда ғалабага эришди. Мезбонлар етакчиси Криштиану Роналду дубл ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

«Ан Наср» очколарини 9тага етказиб, пешқадамлик қилмоқда. «Персеполис»да 6, «Ад Дуҳайл»да 3 очко мавжуд. Тожикистоннинг «Истиқлол»и ҳисобида эса очко йўқ.

ОЧЛ. 3-тур
Ан Наср — Ад Дуҳайл 4:3

24 октябр, «Ал Аввал Парк»
Голлар: Талиска (25), Мане (56), Роналду (61, 81) — Муҳаммад (63), Алмоаз (67), Олунга (85).
Ан Наср – Ал Акиди, Ал Ғанам, Лапорт, Ал Амри, Ан Наҳли, Отавио (Ан Нажи, 84), Талиска, АС Сулайҳи (Ал Ҳасан, 64), Ал Ҳайбари, Мане, Роналду.
Ад Дуҳайл – Закариё, Ким Мун Ҳван (Муса, 85), Рубен Семеду, Аймен, Ал Брак (Лиҳажи, 90+3), Муҳаммад (Мунтари, 85), Коутиньо, Будиаф, Мадибо (Бамба, 86), Алмоаз Али, Олунга.
Огоҳлантиришлар:  Муса (87), Олунга (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар