25.10.2023 14:08
1612
Мбаппенинг онаси: «Килиан болалигида «Милан» ютқазиб қўйса, телевизор пультини улоқтирарди»

Килиан Мбаппенинг онаси ўғли болалигида «Милан»га мухлислик қилганини айтди.

«Уйда у фақат «Милан» ҳақида гапирарди. Агар жамоа ютқазса, у телевизор пультини улоқтириб, итальянча сўкинарди», — деди «ПСЖ» ҳужумчисининг онаси Фаиза Ламари La Gazzetta dello Sport'га берган интервьюсида.

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган «ПСЖ» — «Милан» баҳси бугун, 25 октябр куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар