25.10.2023 10:40
1163
Магуайр: «Мукаммал эмас, аммо муҳим ғалаба. Клубни ўз ўрнига қайтаришни истайман»

«Копенҳаген»га (1:0) қарши ЕЧЛ 3-турида «Манчестер Юнайтед»га ғалаба келтирган ҳимоячи Ҳарри Магуайр ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Хотиржамроқ ўйнашимиз керак, бизда қарши ҳужумлар кўп бўлди ва иккинчи бўлимда рақибга бирорта ҳам вазият яратишга имкон бермадик. Биринчи бўлим ёмон ўтди, мукаммал ғалаба бўлмади, лекин муҳим ютуқ. Онана ўз ролини ўйнади, бу муҳим сэйв бўлди.

Ажойиб сэйв ва ғалаба Сер Бобби ҳамда унинг оиласига бағишланади. «Шеффилд Юнайтед»га (2:1) қарши сафар ўйинидан сўнг биз учун оғир ҳафта бўлди. Сэр Бобби каби шахсни йўқотиш клуб ва кийиниш хонасига таъсир кўрсатди. Аммо бугун ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.

Мухлислар исмимни айтиб куйлашлари? Бу ажойиб. Сўнгги 6-12 ой давомидаги ишимдан фахрланаман. 

Имконият берилди ва мен жамоага ёрдам беришни, клубни керакли жойга қайтаришни истайман», — дея Магуайрнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар