25.10.2023 12:17
4694
Анчелотти «Брага» билан ўйин, Родриго ва Рюдигер ҳақида гапирди

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Брага»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Родриго — улкан истеъдод ва биз унга қийин пайтларда ёрдам беришимиз керак. Улар — ёш футболчилар. Аста-секин яна формага қайтишади.

Яхши ўйин бўлди, сабр қилишга мажбур бўлдим. Асосийси гол эди. Беллингҳэмнинг голидан сўнг ўйин яхши кетаётганди, лекин кейин чизиқлар орасидаги бўшлиқни кўздан қочирдик ва рақиб бизни жазолади. 

Рюдигернинг «Брага» аъзолари билан зиддияти? Рақибнинг ёрдамчи мураббийи уни ушлаб олди ва Тони жавоб берди. У ҳозир ўзини босиб олган», — деди мадридликлар устози Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар