24.10.2023 15:59
3209
Параосиё ўйинлари-2022. 15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади

Пара-енгил атлетика баҳсларининг бугунги баҳсларида вакилларимиз ажойиб натижа қайд этишди.

Аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича F46 тоифасида кечган беллашувларда ҳамюртимиз Шаҳина Йигиталиева олтин медални қўлга киритди. 

Аҳамиятлиси, 15 ёшли Йигиталиевага чемпионликни тақдим қилган 40.90 метр натижа – ушбу йўналишда Пара Осиё ўйинларининг янги рекорди сифатида қайд этилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг Параосиё ўйинлари-2022даги олтин медаллари сони 12тага етди. Жами медаллар сони 38тани ташкил этмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар