24.10.2023 01:49
4172
Теглар
ОЧЛ. «Ал Ҳилол» ва «Ас Садд»да 6:0, «Ал Иттиҳод» 90+4-дақиқада ғалаба тўпини киритди

Осиё Чемпионлар Лигасида 3-тур баҳслари давом эттирилди. 

«Насаф» (6) иштирок этаётган Б гуруҳида «Ас Садд» (4) «Ал Файсали»га (0) жавобсиз 6та гол урди, Бунеджаҳ ҳет-трикка эришди. 3-турдан сўнг «Шаржа» (7)  пешқадамлик қилмоқда. 

С гуруҳида «Ал Иттиҳод» (6) 90+4-дақиқадаги гол эвазига «Эйр Форс»ни (4) мағлуб этиб, пешқадамга айланди. Очкосиз ОКМК сўнгги поғонани эгаллаб турибди. 

Д гуруҳида «Ал Ҳилол» (7) Митрович ҳет-трик қайд этган беллашувда «Мумбай Сити»ни (0) тор-мор этиб, тўплар нисбатига кўра «Навбаҳор»ни (7) ортда қолдирди ва 1-ўринга кўтарилди.

ОЧЛ. 3-тур. 23 октябр
Б гуруҳи
Ас Садд (Қатар) — Ал Файсали (Иордания) 6:0
Голлар:
Бунеджаҳ (8, 50, 63), Плата (51), Мешаль (52), Абдурисаг (83). 

С гуруҳи
Ал Иттиҳод — Эйр Форс 1:0
Гол:
Ҳамдалла (90+4). 

Д гуруҳи
Ал Ҳилол (Саудия Арабистони) —Мумбай Сити (Ҳиндистон) 6:0
Голлар:
Митрович (5, 67, 80), Милинкович-Савич (76), Ал Бурайк (82), Ал Малки (90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар