24.10.2023 23:25
6136
ОЧЛ. «Ал-Айн» «Ал-Файҳа»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Пахтакор» 2-ўринга кўтарилди, «Персеполис» «Истиқлол»дан устун келди

ОЧЛ 3-тури доирасида яна икки учрашув якунига етди.

«А» гуруҳи пешқадами «Ал-Айн» БААда «Файҳа»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлуб этди – 4:1.

Шу тариқа, гуруҳда БАА клуби 9 очко билан 1-ўринда бормоқда, «Файҳа»нинг йирик мағлубияти эвазига «Пахтакор» 3 очко билан 2-ўринга кўтарилди. 3-4-ўриндаги «Файҳа» ва «Аҳал» ҳисобида ҳам 3 очкодан мавжуд.

«E» гуруҳида эса Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби Эронда «Персеполис»га мағлуб бўлди – 0:2. 

Форслар 6 очко билан 2-ўринда бормоқда, «Истиқлол» 1 очко билан 4-ўриндан жой олган.

ОЧЛ. 3-тур
Ал-Айн – Ал-Файҳа – 4:1

Голлар: Коуаме 36, Гамарра 45+3, 67, Раҳими 90 – Наваф 84.

Персеполис – Истиқлол – 2:0
Голлар: Cаид Содиғий 44, 71.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар