24.10.2023 10:57
3750
«Навбаҳор» ўзбек клубларининг ОЧЛдаги 120-ғалабасини қўлга киритди

Осиё Чемпионлар Лигаси 3-турида «Навбаҳор» ўз майдонида Эроннинг «Нассажи Мозандарон» клубини мағлуб этди (2:1). 

Бу ўзбек клублари учун қитъанинг энг нуфузли турниридаги 120-ғалаба бўлди, деб ёзади (https://t.me/ANikimbaev/6270) Алишер Никимбаев. 

Умуман олганда Ўзбекистоннинг 8та клуби ОЧЛда ғалаба қозонишни уддалаган:
1. «Пахтакор» — 50
2. «Бунёдкор» — 28
3. «Насаф» — 13
4. «Нефтчи — 9
5. «Локомотив — 9
6. ОКМК — 6
7. «Навбаҳор» — 3
8. «Машъал» — 2

Клубларининг ғалабалари сони бўйича Ўзбекистон Осиёда 8-ўринда: 
1. Жанубий Корея — 295
2. Япония — 257
3. Саудия Арабистони — 256
4. Эрон — 193
5. Хитой — 181
6. Қатар — 147
7. БАА — 146
8. Ўзбекистон — 120
9. Австралия — 72
10. Таиланд — 58

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар