24.10.2023 17:38
6032
Теглар
Каррагер АПЛда жамоасининг ўйинига энг катта таъсир кўрсатаётган ўйинчини айтди

«Ливерпул» собиқ сардори, ҳозирда ТВда эксперт сифатида ишлаётган Жейми Каррагер «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Жеймс Мэддисонни Премьер-лигада жамоаси ўйинига энг катта таъсир қилаётган ўйинчи деб айтди.

«Мен учун Мэддисон – АПЛда жамоаси ўйинига энг катта кўрсатаётган ўйинчидир. У «Тоттенҳэм»га катта ёрдам бермоқда. Бу борада мураббийни ҳам алоҳида эътироф этиш керак. Жеймс Постекоглунинг ўйин услуби ва фалсафасининг муҳим қисмига айланди.

Мэддисон клубга келиб Ҳарри Кейнга тегишли бўлган 10-рақамни қўрқмай олди. Кейн «Тоттенҳэм» тарихидаги эҳтимол, энг яхши ўйинчиси бўлса керак. Жеймс шунга қарамай, 10-рақамни танлади. Аввалги жамоасидан каттароқ клубга келиб, ўзини етакчи сифатида кўрсатмоқда, интервюлар бермоқда. Барчанинг диққат марказига тушиб, йўқолиб қолаётгани йўқ. Ўйлайманки, у тез орада сардорлик боғичини ҳам олади. Унинг характери шунақа», – дейди Каррагер Monday Night Football кўрсатувида.

Маълумот учун, ҳужумкор яримҳимоячи АПЛ 9-тури доирасида «Фулҳэм» (2:0) дарвозасини ишғол этди. Жеймс 9 ўйинда 3та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилди. «Тоттенҳэм» АПЛда пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар