23.10.2023 16:30
2748
Почеттино: «Арсенал» билан ўйинда Энцо ва Кайседога дам берсам, мени ўлдиришарди»

«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино Энцо Фернандес ва Мойсес Кайседо Жанубий Америкадан чоршанба куни етиб келган бўлса-да, уларни майдонга туширишга мажбур эканини айтди.

«Миллий жамоаларида ўйин ўтказиб, Жанубий Америкадан Лондонга чоршанба куни қайтиб, шанба куни эса клуби сафида майдонга тушиш – футболчилар учун азоб. Аммо уларга «Майли, дам ола қолинглар» десам ва уларни майдонга туширмасам, сизлар ҳам, клуб хўжайини ҳам мени ўлдиради. 

Ҳа, улар миллий жамоадан чарчоқ аломатлари билан келишди, аммо ҳар иккиси ҳам биз учун жуда муҳим ўйинчилар», - дейди Почеттино.

Маълумот учун, Фернандес 18 октябр куни Аргентина – Перу (2:0) ўйинида майдонга тушган бўлса, Кайседо Эквадор – Колумбия баҳсида (0:0) меҳмонлар сафида ўйнади. 21 октябр куни эса бу ўйинчилар «Арсенал»га қарши (2:2) майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар