23.10.2023 12:20
1099
Теглар
Пиоли: «10 киши бўлиб ҳам натижага эришишимиз мумкин эди. Бу мағлубият билан ишончимиз йўқолмайди»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Серия 9-туридан ўрин олган «Ювентус» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Тўлиқ кучимиз билан яхши ўйнадик, 10 киши бўлганимизда ҳам «Ювентус»дан кам эмасдик.

Қизил карточка? Оддий хатога йўл қўйилди — ҳам индивидуал, ҳам жамоавий нуқтайи назардан. Қанот ҳимоячиси ҳам нотўғри позицияда эди. Шу билан бирга, Тиав сирпаниб кетди. Бироқ у яхшироқ ишлаши керак эди.

Иккинчи бўлимни яхши бошладик, аммо кейин бироз шиддат етишмади, айниқса, яримҳимояда. Аммо биз «Ювентус»га деярли имкон бермаганимиз ҳам ҳақиқат. 10 киши билан ҳам натижага эришишимиз мумкин эди.

Бу мағлубият бизни ишончдан маҳрум қилмайди. Яхшироқ ишлашга ҳаракат қиламиз. Агар дербидан кейин бўлгани каби қайта олсак ва ғалабали серияни бошласак, ажойиб бўлади! Жиддий айтганда, жамоа тўғри йўлда эканлигини билади», — деди «россонери» устози DAZN эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар