Осиё Чемпионлар лигаси 3-тури доирасида «Навбаҳор» жуда муҳим ғалабага эришди.
Наманганда Эроннинг «Нассажи Мозандарон» клубига қарши ўтган ўйинда ҳисоб биринчи бўлим якунида меҳмонлар томонидан очилди. Майдон марказида Азимжон Аҳмедовнинг хатосидан кейин Муҳаммадризо Озодий Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол этди – 0:1.
Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган Остон Ўрунов ўйинда туб бурилиш ясади. 74-дақиқада у Искандеровнинг узатмасидан кейин ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+7-дақиқада айнан Остон ва Жамшиднинг комбинациясидан кейин эронлик ўйинчи ўз дарвозасини ишғол этиб, Намангандаги стадионни ларзага келтирди – 2:1.
Шу тариқа, «Навбаҳор» 3-турдан кейин D гуруҳида 7 очко билан пешқадамга айланиб олди.
ОЧЛ. 3-тур
«Навбаҳор» - «Нассажи Мозандарон» 2:1
Бош ҳакам: Салмон Аҳмад Фалаҳи (Қатар);
Голлар: Остон Ўрунов 74, Саид 90+7 (автогол) - Муҳаммадризо Озоди 44
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 4.Азимжон Аҳмедов (7.Остон Ўрунов, 46), 5.Милош Милович, 6.Иброҳим Йўлдошев, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Аброр Исмоилов, 19.Дониёр Абдуманнопов (77.Асадбек Собиржонов, 62), 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов, 22.Игорь Голбан.
«Нассажи Мозандарон»: 1.Рашид Мазаҳери, 3.Воҳид Муҳаммадзода, 4.Амирмаҳди Жанмалеки, 5.Саид Беиги, 8.Фаршид Исмоили (14.Али Даврон, 65), 9.Муҳаммадризо Азади, 11.Маҳмуд Ҳайдараҳмати (6.Меҳрдод Абдиҳанан, 24), 32.Сабер Ҳардани, 77.Муҳаммад Ҳуссейни, 88.Исмоил Бобои (20.Аҳмад Мусави, 65), 96.Муҳаммадризо Аббоси (22.Хосе Антонио Вильяр, 82)
Четлатиш: Сабер Ҳардани (52).