«Аякс» бош мураббийини истеъфога чиқарди. Клуб 8 ўйинда ғалаба қозона олмай, 17-ўринда бормоқда
«Аякс» клуби жамоа бош мураббийи Морис Стейн билан келишув бекор қилинганини расман эълон қилди.
Амстердам жамоаси хабарига кўра, клубнинг жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалари сабабли бош мураббий истеъфога чиқарилган. Стейн билан 2026 йилгача белгиланган шартнома бекор қилинди.
«Ҳозирги вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли келишувни бекор қилиш деган қарорга келдик. Бундан жуда афсусдаман. «Аякс»ни ўз ўрнига қайтариш учун бор имкониятимни ишга солгандим, аммо буни уддалай олмадим», - дейди 49 ёшли мутахассис.
Амстердам клуби кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Чемпионатнинг энг совриндор жамоаси 7 ўйиндан кейин 5 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар