22.10.2023 13:39
471
Теглар
Папу Гомес допинг сабаб 2 йилга дисквалификация қилинди

Папу Гомес антидопинг қоидаларини бузгани учун 2 йилга дисквалификация қилинди.

Яримҳимоячи сентябрда «Севилья» билан шартномасини бекор қилган, октябр бошида эса «Монца»га ўтганди. 

Гомеснинг сўзларига кўра, у допингдан бир неча кун олдин ўзини ёмон ҳис қилган. Шу сабаб кечаси клуб шифокорлари билан маслаҳатлашмасдан фарзандининг сиропидан ичиб қўйган. WADA қоидаларига кўра, бу сабаб футболчини оқламайди.

35 ёшли вингер ва «Севилья» бу вазиятдан бир неча ойдан бери хабардор эди. Шу сабаб шартнома бекор қилинган бўлиши мумкин. Допинг иши туфайли Папу ёзда янги клуб топиши қийин кечди, чунки ҳеч ким таваккал қилишни хоҳламади.

Қайд этилишича, Гомес янги клубга ўтиш учун январ ойигача кутмоқчи бўлган, ўшанда у жазоланиш-жазоланмаслигини билиб оларди. Бироқ у куздаёқ «Монца»га ўтди ва клуб учун 2та ўйин ўтказишга муваффақ бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар