23.10.2023 01:56
10950
Теглар
Ла Лига. 17 ёшли футболчи «Барса»даги дебютининг илк дақиқасидаёқ гол уриб, класикода ғалаба келтирди

Испания чемпионатининг 10-турида «Барселона» ўз майдонида «Атлетик»ни қабул қилиб, қийин беллашувда дебютант Марк Гуиунинг голи эвазига ғалаба қозонди. 

17 ёшли футболчи 79-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 80-дақиқада басклар дарвозасини ишғол қилди. 

Хави жамоаси очколарини 24тага етказиб, 3-ўринга кўтарилди ва пешқадам «Реал» (25) билан минимал фарқни юзага келтирди. Жамоалар кейинги турда 28 октябр куни Каталонияда тўқнаш келишади. «Атлетик» 17 очко билан 6-поғонада қолди. 

Ла Лига. 10-тур
Барселона — Атлетик Б 1:0

22 октябр, «Олимпико»
Гол: Гуиу (80). 
Барселона – тер Стеген, Канселу, Мартинес, Кристенсен (Араухо, 60), Бальде (Алонсо, 80), Гундўған, Ромеу (Ямаль, 60), Гави, Лопес (Гуи, 80), Фелиш, Торрес.
Атлетик – Симон, Де Маркос, Вивиан, Паредес, Берчиче (Лекуэ, 26), Дани Гарсия (Унаи Гомес, 77), де Галаррета (Прадос, 67), Сансет, Н.Уильямс (Беренгер, 77), И.Уильямс, Гурусета (Арес, 67).
Огоҳлантиришлар: Гави (16), Д.Гарсия (37), Ромеу (41), Арес (73), Гуиу (83), де Маркос (89).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар