22.10.2023 18:18
2818
Теглар
Арриго Сакки: «Леау менинг жамоамда ўйнай олмасди»

Арриго Саккининг айтишича, «Милан» вингери Рафаэл Леау унинг қўл остида ўйнай олмаган бўларди.

«У менинг жамоамда ўйнай олмасди. Футболчи билан шартнома имзолашдан олдин унга кўп қарайман. 

Менимча, Леау — яхши футболчи. Лекин футболда 11 нафар футболчининг барчаси югуриши ва майдонда ўз позициясига эга бўлиши керак. Менинг жамоамда ҳамма югурарди», — деди «Милан»нинг собиқ мураббийи.

Маълумот учун, France Football, World Soccer ва ESPN каби машҳур нашрлар Саккини футбол тарихидаги энг яхши мураббийлар ўнлигига киритган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар