21.10.2023 21:02
2688
Суперлига. Четлатишлар ва пеналти кузатилган 100 дақиқалик ўйинда «Андижон» Жиззахда камбэк қайд этди

Суперлига 22-тури доирасида Жиззахдаги ўйин якунига етди.

«Сўғдиёна» «Андижон»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради. Дориев ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар 78-дақиқада Ҳебай ва 86-дақиқада Соҳибжоновнинг голи эвазига Жиззахдан иродали ғалаба билан қайтишди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Колакович ва Соҳибжонов майдондан четлатилди. 

Шу тариқа, Андижон жамоаси 34 очко билан 6-ўринда қолган бўлса, Жиззах клуби 23 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Суперлига. 22-тур
«Сўғдиёна» - «Андижон» - 1:2

Ҳакам: Рустам Чориев 
Голлар: Люпчо Дориев 13 – Рубин Ҳебай 78 пен., Фарҳод Соҳибжонов 86.
«Сўғдиёна»: 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Жасурбек Ёқубов, 3.Абдулло Омоналиев (18.Миржалол Абдумуталов, 60), 4.Элёр Орипов (15.Тарик Исич, 78), 6.Алишер Салимов, 7.Муҳаммадсафо Фозилов, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов (80.Самандар Синдаров, 60), 14.Люпчо Дориев, 88.Самандар Мавлонқулов (90.Улуғбек Кенжаев, 78) 93.Марко Колакович.
«Андижон»: 72.Игор Литовка, 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 8.Фарҳод Бекмуратов (7.Бобур Фарҳодов, 75), 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардор Азимов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 62), 15.Владимир Бубанья, 26.Муҳаммадкарим Тоиров (9.Леван Арвеладзе, 62), 28.Ислом Маматказин, 66.Илҳом Алижонов, 94.Армин Бошняк (14.Абдураҳмон Комилов, 75), 99.Рубин Ҳебай (19.Суҳроб Бердиев, 90)
Четлатиш: Марко Колакович (81, С) – Фарҳод Соҳибжонов (90+6, А).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар