21.10.2023 22:01
2089
Саудия Про лигаси. Роналдунинг жарима зарбасидан киритган голи «Ан-Наср»га ғалаба келтирди

Саудия Арабистони 10-тури доирасида «Ан-Наср» сафарда «Дамак» меҳмони бўлди. 

Биринчи бўлим якунида меҳмонлар ҳисобни очган бўлса, 52-дақиқада Талиска ҳисобни тенглаштирди. 56-дақиқада эса Роналду жарима зарбасидан чиройли гол муаллифига айланиб, жамоасига муҳим ғалабани келтирди – 2:1.

Шу тариқа, Ар-Риёд клуби 22 очко билан амалдаги чемпион «Ал-Иттиҳод»ни (20 очко) ортда қолдириб, 3-ўринга кўтарилди. Пешқадам «Ал-Ҳилол» ҳисобида 26 очко бор. «Дамак» 10-ўринда.

Роналду 11та гол билан Саудия Про лигасида энг яхши тўпурар бўлиб турибди.

Саудия Про лигаси. 10-тур
Ан-Наср – Дамак 2:1

Голлар: 0:1 – 45 Нкуду, 1:1 – 52 Талиска, 2:1 – 56 Роналду.
Ан-Наср – Ан-Наджар, Бушаль, Лапорт, Ал-Амри, Теллес, Отавио, Талиска, Фофана, Ал-Ҳайбари (Гариб, 46), Мане, Роналду.
Дамак – Зегба, Sanousi Mohammed (Солан, 69), Шафаи, Бедран, Al Anazi, Антолич (Аш-Шаҳрани, 88), Станчу, Нкуду, Хамед, Ал-Зеин (Making, 81), Сисей (Harisi, 81).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар