21.10.2023 10:41
2348
Теглар
ФИФА ва ОФК Фаластинга ўйинларини Жазоирда ўтказишга рухсат бермади

ФИФА ва Осиё футбол конфедерацияси Фаластин миллий жамоасининг уй ўйинларини Жазоирда ўтказиш сўровини рад этди.

Жазоир футбол федерацияси Фаластиндаги воқеалар сабабли ёрдам тариқасида ушбу мамлакат миллий жамоасининг ўйинларини Жазоирда ўтказишни эълон қилганди. Жазоир Фаластиндаги оғир вазият сабабли ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш баҳсларини ўзида ўтказиши ва барча харажатларни қоплашини маълум қилганди.

Аммо ФИФА ва ОФК Фаластиннинг қитъадан ташқарида ўйин ўтказишига рухсат бермаган. ОФК Фаластиндан Осиё мамлакатларидан бирида ўйинларини ўтказиши кераклигини маълум қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар