21.10.2023 18:17
4492
«Фаластинга озодлик!» – «Ливерпул» мухлислари «Эвертон» билан ўйинда Фаластин байроғини кўтаришди

АПЛ 9-тури доирасидаги «Ливерпул» - «Эвертон» учрашувида мезбонларнинг бир гуруҳ мухлислари «Энфилд» стадионига Фаластин байроғини олиб киришга муваффақ бўлишди.

Премьер-лига раҳбарияти тур учрашувлари олдидан Исроил ва Фаластиндаги зиддият давомида вафот этган бегуноҳ инсонларнинг хотирасига бир дақиқалик сукут сақланиши ҳақида эълон қилган, аммо бу икки мамлакат байроқларининг ўйингоҳга киритилишини тақиқлаганди.

Шунга қарамай, мезбонларнинг бир гуруҳ мухлислари «Энфилд» стадионига Фаластин байроғини олиб киришга муваффақ бўлишди. Мухлислар бир дақиқалик сукут давомида «Фаластинга озодлик!» дея ҳайқиришди. 

Бундан ташқари, мерсисайдлик мухлислар «Худо ҳаққи, Ғазони қутқаринг!» дея баннерни кўтаришган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар