20.10.2023 21:52
1256
Теглар
Тен Ҳаг Онана ҳақида: «У ҳали ўзини кўрсатади. Шмейхел ва Де Хеа ҳам «МЮ»да яхши бошлай олмаган»

Эрик тен Ҳаг Андре Онанани Давид Де Хеа ва Петер Шмейхел билан таққослади.

«У ҳам, биз ҳам дарвозабонимизнинг ўйини яхшиланиб боришини биламиз. Премьер-лигага келган исталган ўйинчига мослашиш учун вақт талаб этилади. Аммо у ўзини кўрсатиши керак. Петер Шмейхел ва Давид Де Хеа ҳам «МЮ»да унча яхши бошлай олмаган. Андре бу борадаги тарихни билса, зарар қилмасди. У ўзини кўрсата олишига шубҳа қилмайман», - дейди тен Ҳаг.

Маълумот учун, Онана «Манчестер Юнайтед» сафидаги 10 ўйинда 18 марта дарвозасидан тўп олиб чиқди. Де Хеа 2011 йилда дастлабки 10 ўйинида 17 марта гол ўтказиб юборган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар