20.10.2023 21:21
2851
Теглар
Шахмат. Нодирбек Якуббоев Нодирбек Абдусатторовни мағлуб этиб, «Qatar Masters Chess-2023» ғолибига айланди

Бугун, 20 октябр куни Доҳада «Qatar Masters Chess-2023» мусобақасининг сўнгги тури якунига етди.

Қатар мезбонлигидаги турнирнинг финали «ўзбекча финал»га айланди. Шахмат бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев 7 очкодан тўплаб, якунда ғолиблик учун кураш олиб борди.

Қўшимча баҳсда рейтинг бўйича 19-ўринда бўлган Якуббоев Абдусатторовдан устун келиб, сенсацион тарзда «Qatar Masters Chess-2023» чемпионлигини қўлга киритди. У тай-брекда 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Қайд этиш жоиз, Доҳадаги турнирда Магнус Карлсен, Аниш Гири, Накамура, Гукеш сингари жаҳоннинг топ-10лигидаги шахмат усталари ҳам иштирок этганди. Шунга қарамай, вакилларимиз дастлабки икки ўринни эгаллаган бўлса, яна бир ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдоров 6,5 очко билан 4-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар