20.10.2023 09:19
2034
Лапорта: «ЖЧ-2030 финалини «Камп Ноу»да ўтказишни хоҳлаймиз, аммо пойтахтдаги марказий ҳокимият «Бернабеу» варианти тарафдори»

Жоан Лапорта «Камп Ноу» ҳеч бўлмаса 2030 йилги жаҳон чемпионати яримфиналига мезбонлик қилишини истайди.

«Мен 2030 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишимизни истардим. Буни аллақачон сўраганмиз. Ишончим комилки, яримфинал «Камп Ноу»да ўтади. Бизда энг катта сиғимга эга стадион мавжуд. Аммо пойтахтдаги марказий ҳокимиятлар мадридликлар тарафдори...

Финал? Уни ҳам сўраймиз, чунки стадион ва мусобақа бунга лойиқ, лекин улар буни бизга берадими, билмайман. Ўйлашимча, финал «Бернабеу»да бўлишини хоҳлашади. Мен эса яримфиналга ҳам рози бўлардим», — дея «Барса» президентининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар