20.10.2023 09:16
1732
Каземиро «МЮ»нинг навбатдаги икки ўйинини ўтказиб юборади

Каземиро «Манчестер Юнайтед»нинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади.

Яримҳимоячи миллий жамоада жароҳат олган ва клуб маслаҳати билан тезроқ тузалиш учун Бразилияда қолганди.

31 ёшли футболчи 21 октябр куни АПЛда «Шеффилд Юнайтед»га қарши ўйинда иштирок эта олмайди.

Бразилиялик футболчи келаси ҳафта бошида «МЮ» машғулотларига қайтиши кутилмоқда, аммо дисквалификация туфайли Чемпионлар Лигаси доирасида «Копенҳаген»га қарши баҳсда ҳам ўйнамайди. 

Каземиро 29 октябр куни «Манчестер Сити»га қарши дербига тайёр бўлиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар