Гвардиола: «Месси ва қолганлар учун алоҳида «Олтин тўп» бўлиши керак. Ахир, Ҳоланд ҳам треблга эришди, 50 миллионта гол урди»
Пеп Гвардиоланинг фикрича, Лионель Месси учун алоҳида «Олтин тўп» яратилиши керак. У Эрлинг Ҳоланднинг бу совринга имконияти ҳақида берилган саволга шу ҳақда гапирди.
«Олтин тўп» икки хил бўлиши керак: бири – Месси учун, иккинчиси эса қолганлар учун.
Ахир, Ҳоланд ҳам треблга эришди, 50 миллионта гол урди. У ҳам «Олтин тўп»ни ютиши керак. Мессининг энг ёмон мавсуми – бу қолган ўйинчилар учун энг яхши мавсумдир», - дейди «Манчестер Сити» бош мураббийи.
Аввалроқ, испан нашрлари «Олтин тўп» бу йил Лионел Мессига топширилиши ҳақида инсайд эълон қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар