20.10.2023 08:27
962
Беллингем «Реал»да қаторасига 2-бор ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Жуд Беллингем «Реал»нинг сентябр ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.

20 ёшли яримҳимоячи ўтган ойда мадридликлар сафида 5та ўйин ўтказиб, 3та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди.

Беллингем кетма-кет иккинчи марта ушбу совринни қўлга киритди, у август ойида ҳам биринчи бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар