20.10.2023 16:40
12438
«Бавария» Фаластинни қўллаб-қувватлаган Мазрауи бўйича баёнот билан чиқди 

«Бавария» ҳимоячиси Нуссайр Мазрауи оммада Фаластинни қўллаб-қувватлагач, Мюнхен клуби футболчини машғулотлардан четлатгани ҳақида хабар қилинганди. Немис клуби марокашлик ўйинчининг чиқиши бўйича баёнот берди.

«Ушбу ҳафтада «Бавария» клуби Нуссайр Мазрауи билан тушунтириш ишларини олиб борди. «Бавария» ва унинг ўйинчиси Яқин Шарқдаги можаро ва зўравонлик тинчлик тарафдори бўлган Германияга ҳам кўчишига қарши. Бизнинг сиёсий маданиятимизда болаларга нисбатан нафрат ва зўравонликка ўрин йўқ. «Бавария» Германиядаги яҳудийлар жамияти ва Исроилни қўллаб-қувватлайди: ҳеч нарса болалар ва оилаларнинг ўлдирилишини оқламайди.

«Бавария» клуби футбол – энг мураккаб зиддиятлар пайтида ҳам турли халқ ва элатларнинг ярашувига хизмат қилиши лозим деб ҳисоблайди. 

Мазрауи «Бавария»да қолади, аммо жароҳати сабабли ҳозирча майдонга туша олмайди», - дейилади клуб расмий хабарида.

Аввалроқ, 25 ёшли Нуссаир Мазруаи Исроилнинг Ғазодаги ҳужумидан кейин Фаластинни қўллаб-қувватлаб, Марокаш миллий жамоасининг Африка кубоги учун бонуслари фаластинликлар учун хайрия қилинишини маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар