20.10.2023 20:11
677
Теглар
БАА лига кубоги. Азиз Ғаниев гол урган ўйинда «Шабоб Ал-Аҳли» аламли мағлубиятга учради

БАА лига кубоги чоракфинали доирасида «Шабоб Ал-Аҳли» жамоаси ўз майдонида «Ал-Васл»ни қабул қилди.

Учрашувда мезбонлардан Планич ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Буфтини ҳисобни тенглаштирди. 53-дақиқада эса Азиз Ғаниев ажойиб зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо меҳмонлар 81 ва 87-дақиқада гол киритиб, ғалабани илиб кетишди – 3:2.

Шу тариқа, Дубай клуби Бирлашган Араб Амирликлари лига кубогидаги иштирокини чоракфиналда тўхтатди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик яримҳимоячи фаолият юритаётган клуб БАА чемпионатида 5-турдан кейин 13 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

БАА лига кубоги. Чоракфинал

Шабоб Ал-Аҳли – Ал-Васл – 2:3

Голлар: Планич 13, Азиз Ғаниев 53 – Буфтини 16, Адама Диалло 81, Фабио Лайма 87.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар