20.10.2023 13:49
6773
Теглар
Англия ФА Саутгейт ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни аниқлади

Эдди Ҳау Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейтнинг ўрнини эгаллашга асосий номзодлар орасида.

Англия футбол ассоциацияси (FA) миллий жамоа Eвро-2024да омадсизликка учраган тақдирда «Ньюкасл» бош мураббийини таклиф қилади. 

Бироқ Хау «Уч шерлар» билан ишлашга ҳозирча қизиқмаяпти ва бир неча йил «Ньюкасл»да қолиш ниятида.

Саутгейтнинг FA билан амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади ва у ҳали келажаги борасида бир қарорга келмаган.

Англия, шунингдек, Стив Купер («Ноттингҳэм Форест») ва Грэм Поттер («Челси» собиқ устози) вариантларини ҳам кўриб чиқмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар