20.10.2023 14:23
3701
«Ал Иттифоқ» Лингардни ўз сафига қўшиб олиш учун икки легионери билан хайрлашишга тайёр

«Ал Иттифоқ» Жесси Лингард билан шартнома тузмоқчи.

30 ёшли яримҳимоячи билан битим тузиш учун Стивен Жеррард бош мураббийлигидаги Саудия клуби бразилиялик ҳужумчи Витиньо ва швециялик яримҳимоячи Робин Квайсон билан хайрлашиши мумкин.

Саудия Арабистони лигаси регламентига кўра, ўйинлар рўйхатига кўпи билан 8 нафар хорижлик ўйинчи киритилиши мумкин, «Ал Иттифоқ»да эса ҳозирда 10 легионер бор.

Лингард «Ал Иттифоқ» сафида бир ойга яқин машғулот ўтказди ва ўртоқлик баҳсларида майдонга тушишга ҳам улгурди. «Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячисининг сўнгги клуби «Ноттингҳэм Форест» бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар