19.10.2023 19:55
2150
Теглар
Ўзбекистон кубоги. «Насаф» «Динамо»ни мағлуб этиб, кетма-кет 3-марта финал йўлланмасига эга чиқди

Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасидаги дастлабки баҳс Қаршида якунланди.

Кубокнинг амалдаги ғолиби «Динамо»ни қабул қилиб, қийин ғалабага эришди. Азизбек Амонов дублга эришган бўлса, самарқандликлардан Оқбўтаев суперголга муаллифлик қилди – 2:1.

Шу тариқа, «Насаф» кетма-кет Қаршида ўтадиган финалга йўлланма олди. «Динамо» эса мавсумдаги биринчи мағлубиятини тан олди. Вадим Абрамов жамоаси бунгача роппа-роса бир йил аввал Қаршида айнан «Насаф»га мағлуб (0:1) бўлиб, шундан кейин кетма-кет 26 ўйинда мағлубиятсиз серия қайд этаётганди.

Ўзбекистон кубоги, 1/2 финал

Насаф – Динамо – 2:1

Ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Голлар: Азизбек Амонов 10, 66 – Воҳиджон Оқбўтаев 51.

«Насаф»: 1.Умиджон Эргашев (35.Абдувоҳид Неъматов, 61), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 8.Зафармурод Абдираҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов (19.Матеус Лима Круз, 57), 17.Суҳроб Нуруллоев (2.Алибек Давронов, 57), 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (70.Жамбули Жигаури, 84), 88.Марко Станоевич (18.Баҳром Абдураҳимов, 61), 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов.

«Динамо»: 25.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 7.Францис Нарх (13.Жавлонбек Маликов, 81), 10.Жоэль Кожо, 11.Юдаи Коике (22.Мирғиёс Сулаймонов, 70), 15.Деррик Эдия Менса (99.Муҳаммадбобур Асадуллаев, 70), 17.Салим Мустафоев, 18.Дилшод Раматуллаев, 30.Абубакир Мўйдинов (14.Баҳодир Насимов, 70), 44.Душан Мийич, 77.Воҳиджон Оқбўтаев.

Четлатиш: Алибек Давронов, 90+6.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар