19.10.2023 13:56
1237
Робертсон 3-4 ой майдонга туша олмаслиги мумкин

Эндрю Робертсон жароҳати туфайли узоқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин.

«Ливерпуль» клуби ва Шотландия миллий жамоаси ҳимоячиси Евро-2024 саралаши доирасидаги Испанияга қарши ўйинда (0:2) елкасидан жароҳат олиб, биринчи бўлим охирида алмаштирилганди.

The Times хабарига кўра, инглиз клуби 29 ёшли футболчига жарроҳлик амалиёти керак ёки йўқлигини билиш учун текширувлар натижаларини кутмоқда. Агар Эндрю операция қилиниши керак бўлса, ундан кейин реабилитация даври 3-4 ой давом этади.

Премьер-лиганинг ушбу мавсумида Робертсон 8та ўйин ўтказиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар