19.10.2023 11:19
1146
Нойер 11 ойлик танаффусдан сўнг майдонга қайтишга яқин

Мануэль Нойер шу ҳафта сафга қайтиши мумкин.

Дарвозабон ўтган йилнинг декабр ойида жароҳатланганди — таътилда чанғи учаётганда оёғини синдириб олганди. «Бавария» клуби ва Германия миллий жамоаси аъзоси 2022 йил 1 декабрдан буён майдонга тушмаяпти.

Kicker журналисти Георг Ҳольцнернинг хабар беришича, Мюнхен клуби шифокорлари 37 ёшли посбоннинг майдонга қайтишига рухсат беришган.

Энди қайтиш санасини жамоа бош мураббийи Томас Тухель ва Нойернинг ўзи аниқлашади. Дарвозабон 21 октябр куни бўлиб ўтадиган «Майнц» билан ўйинда иштирок этиши эҳтимоли бор.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар