19.10.2023 12:23
3894
Теглар
Фелиш «Атлетико» мухлислари йиғлашяпти» деб ёзилган постга лайк босди

Жоау Фелишга «Атлетико» мухлислари йиғлашяпти» деган пост манзур келди. 

«Барселона»да ижара асосида ўйнаётган, аслида Мадрид клубига тегишли бўлган яримҳимоячига унинг статистик маълумотлари акс этган пост ёқди: у «кўк-анорранглилар» ва Португалия миллий жамоасидаги сўнгги 11 ўйинида 5 гол урди ва 6та голга ассистентлик қилди.

«Атлетико» мухлислари йиғлашмоқда», — деб ёзилганди статистика остида. 

Фелиш ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин каталонияликлар сафига ўтган ва ижара шартномасида футболчини сотиб олиш варианти йўқ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар