18.10.2023 21:13
2828
Теглар
Рейеснинг ўғли «Реал» билан биринчи профессионал шартномасини имзолади

Хосе Антонио Рейеснинг тўнғич ўғли Хосе Рейес Лопес «Реал» билан шартнома имзолади.

Мадрид клубининг марҳум ўйинчиси Хосе Антонио Рейес автоҳалокатда вафот этганида унинг ўғли кичик Рейес 11 ёшда бўлиб, Флорентино Перес унинг вояга етишига қадар ўз қарамоғига олишини маълум қилиб, «Реал» академиясига олганди.

«Бу ҳаётимдаги ўзига хос кун. «Реал» билан фаолиятимдаги илк шартномани имзоладим. Менга билдирилган ишонч учун клубга миннатдорчилик билдираман. Оиламга ҳам ҳар кунлик қўллаб-қувватлаш учун раҳмат дейман. Бор куч ва имкониятимни ишга соламан»,  - дейди Хосе Рейес Лопес.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар