18.10.2023 12:00
4035
«Наполи» мураббийини ёқтирмаётган Осимҳен қишда Лондон клубига ўтиши мумкин

«Челси» Виктор Осимҳэнни сотиб олмоқчи.

CBS Sports журналисти Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, «кўклар» «Наполи» ҳужумчисига қизиқишда давом этмоқда. Лондон клуби нигериялик футболчини январда сотиб олишга ҳаракат қилиши мумкин. 

Таъкидланишича, 24 ёшли форвард ўтган ёзда бош мураббий этиб тайинланган Руди Гарсия билан ишлашни ёқтирмайди.

Аввалроқ «Челси» ишончли марказий ҳужумчи сотиб олмоқчилиги, Осимҳен асосий вариант экани ҳақида хабар берилганди.

Бу мавсумда Виктор А Серияда 8 ўйинда 6та гол урди

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар