17.10.2023 16:04
5296
Месси 8-марта «Олтин тўп»ни қўлга киритади – Diario Sport

Испан матбуотида хабар қилинишича, «Олтин тўп»нинг 2023 йилги соҳиби номи маълум бўлиб улгурган. 

Diario Sport нашри хабарига кўра, Лионель Месси фаолиятида 8-марта «Олтин тўп»га эга чиқади. Қайд этилишича, «France Football» журнали томонидан топшириладиган совриннинг янги эгасини аниқлашда ЖЧ-2022 муҳим рол ўйнаган ва мундиал ғолиби бўлмиш Месси совринни қабул қилиб олади. Маълумот учун, ўтган йил соврин Қатардаги жаҳон чемпионатига қадар топширилганди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019 ва 2021 йилда ҳам «Олтин тўп» совринини қўлга киритганди.

Маълумот ўрнида, «Олтин тўп»ни топшириш маросими 30 октябр куни Парижда бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар