17.10.2023 20:41
5944
Теглар
«Ливерпул» Салоҳ билан хайрлашса, ўрнига «Бавария» футболчисини таклиф этади

«Ливерпул» клуби Саудия Арабистони клубларининг Муҳаммад Салоҳ трансфери бўйича жиддий таклифларидан сўнг унинг ўрнига ўринбосарни кўз остига олган.

Sport1 хабарига кўра, «Ливерпул» раҳбарияти ва бош мураббий Юрген Клопп Муҳаммад Салоҳ билан хайрлашган тақдирда, унинг ўрнига «Бавария» вингери Лерой Санени таклиф этмоқчи. Германиялик футболчи мерсисайдликлар қизиқишлари доирасида турибди.

Аввалроқ, Салоҳга Саудия Арабистони клубларидан 150 миллион евролик таклиф борлиги хабар қилинганди.

Маълумот учун, 27 ёшли Саненинг Мюнхен клуби билан амалдаги келишуви 2025 йилга қадар имзоланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар