17.10.2023 10:28
829
Теглар
Данило 20 кунга сафдан чиқди. У «Милан» билан ўйинни ўтказиб юборади

«Ювентус» ҳимоячиси Данило жароҳати сабаб 3 ҳафтага яқин вақтни майдон ташқарисида ўтказади. 

32 ёшли футболчи Бразилия миллий жамоасининг Венесуэлага қарши ўйинида (1:1) жароҳат олди.

Турин клуби футболчининг чап сони мушаклари шикастлангани ҳақида хабар берди. 

Жанлука Ди Марционинг ёзишича, бразилиялик ҳимоячи 20 кунга яқин майдонга туша олмайди. Шу тариқа, Данило 22 октябр куни бўлиб ўтадиган «Милан» билан ўйинда иштирок эта олмайди.

А Сериянинг бу мавсумида Данило 8 ўйин ўтказиб, 1та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар