16.10.2023 16:29
649
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 жамоаси Озарбойжон устидан йирик ғалабага эришди

Фарҳод Нишонов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U18) ЎФА терма жамоалари қароргоҳи майдонида Озарбойжонга (U18) қарши майдонга тушди. 

Ўзбекистон ёшлар жамоаси (U18) Озарбойжон ёшлар жамоасига (U18) қарши ўртоқлик ўйинининг иккинчи бўлимида рақибини аяб ўтирмади. 69-дақиқада Режабалиев ҳисобни очди, 72-дақиқада Хайруллаев орадаги фарқни оширди. 88-дақиқада Абдуғофур Ҳайдаров ҳисобни йириклаштирди, 90-дақиқада эса Саидумархон Саиднуруллаев якуний натижани ўрнатди – 4:0.

Ўртоқлик ўйини. 16 октябр
Ўзбекистон U18 – Озарбойжон U18 – 4:0
Голлар: Режабалиев 69, Хайруллаев 72, Ҳайдаров 88, Саиднуруллаев 90.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар