16.10.2023 18:30
1758
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон сафарда камбэк кўрсатиб, Хитой устидан ғалабага эришди

Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунлари доирасида Хитойдаги иккинчи учрашувини мезбонлар миллий жамоасига қарши ўтказди.

Далянда ўтган учрашув Сречко Катанец шогирдларининг ҳужумлари остида бошланган бўлса-да, ҳисоб 41-дақиқада мезбонлар вакили Шихао томонидан очилди – 1:0.

Катанец иккинчи бўлимда бир қатор ўзгаришларни амалга оширгач, вакилларимиз ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. 78-дақиқада кетма-кет ҳужумлардан кейин Аббосбек Файзуллаевга нисбатан ишлатилган қўполлик пеналти билан якунланди. Отабек Шукуровнинг 11 метрлик жарима зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни эса Отабекнинг ўзи дарвозага киритди – 1:1.

Голдан кейин ҳужумкорликни оширган вакилларимиз камбэк амалга оширишди. Бобур Абдухолиқов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, тўпни Искандеровга узатди ва Жамшид Ўзбекистонга ғалаба келтирган гол муаллифига айланди – 2:1.

Шу тариқа, миллий жамоамиз Хитойдаги йиғиндан икки ғалаба билан қайтишди. Дастлаб Виетнам, иккинчи баҳсда эса Хитой мағлуб этилди.

Халқаро ўртоқлик ўйини. 16 октябр
Хитой – Ўзбекистон – 1:2

Ҳакам: Там Пинг Вун (Ҳонгконг) 
Голлар: Веи Шихао 41 – Отабек Шукуров 78, Жамшид Искандеров 86.
Голга айланмаган пенальти: Отабек Шукуров 78 (дарвозабон).
Хитой: 1.Янг Жунлинг, 4.Ли Лей, 2.Тайас Браунинг, 3.Зу Ченжие (24.Ву Шао Конг, 80), 27.Хе Ю Пенг (14.Чен, 67), 8.Николас Еннарис, 13.Ванг Киу Мин (29.Тан Лонг, 46), 6.Ванг Шанг, 9.Элексон (22.Гао, 46), 7.Ву Лей (20.Фанг Хао, 73), 11.Веи Шихао.
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фаррух Сайфиев, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков (8.Жамшид Искандеров, 72), 10. Жалолиддин Машарипов (22.Аббосбек Файзуллаев, 46), 11. Остон Ўрунов (20.Жасур Яхшибоев, 46), 14. Абдуқодир Ҳусанов, 15. Умар Эшмуродов (5.Рустам Ашурматов, 72), 21. Игорь Сергеев (17.Бобур Абдихолиқов, 46), 23. Ҳусниддин Алиқулов. 
Огоҳлантиришлар: Абдуқодир Ҳусанов 27, Ҳусниддин Алиқулов 63.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар