16.10.2023 21:04
1178
Теглар
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон олимпия жамоаси 89-дақиқадаги гол эвазига Мисрдан аламли мағлубиятга учради

Ўзбекистон олимпия жамоаси халқаро ўртоқлик ўйини доирасида Тошкентда Миср олимпия жамоасига қарши майдонга тушди.

«Бунёдкор» стадионида қарийб 10 минг томошабин қаршисида ўтган баҳсда дастлаб Алишер Одилов ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Ҳожимат Эркиновнинг голи офсайд дея, инобатга олинмади.

Орадан 3 дақиқа ўтиб, бош ҳакам Рустам Лутфулин Маҳмуд Маҳаммаджоновга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, вакилларимизни майдонда бир киши кам қолдирди. Бу эса ўйиндаги кульминацион воқеага айланди.

72-дақиқага келиб Билол Мазҳар ҳисобни тенглаштирган бўлса, 89-дақиқада Зиёд Муҳаммаднинг кучли зарбасидан кейин Владимир Назаров дарвозасидан иккинчи тўпни олиб чиқди – 1:2.

Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари Тошкентдаги икки ўртоқлик баҳсида ҳам ғалабага эриша олмади. Испания билан дуранг (0:0), Мисрдан эса мағлубият қабул қилиб олинди.

Ўртоқлик учрашуви. 16 октябр

Ўзбекистон U23 – Миср U23 – 1:2

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Ўзбекистон)

Голлар: Алишер Одилов 27 – Билол Мазҳар 72, Зиёд Муҳаммад 89.

Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 3. Маҳмуд Маҳаммаджонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 11. Отабек Жўрақўзиев (Жасур Жалолиддинов, 51) 13. Элдор Бегимов (Одилбек Абдумажитов, 66) 16. Асадбек Раҳимжонов, 17. Абдурауф Бўриев, 19. Ҳусайн Норчаев (Русланбек Жиянов, 66) 22. Алишер Одилов, 25. Умарали Раҳмоналиев (23. Диёрбек Холматов, 85).

Миср: 1 Ҳамза Аъла Абдулла, 3. Умар Фаёд Абдулваҳоб, 4. Аҳмад Эид Муҳаммад, 5. Абдулмажид Абдулсалом, 7. Маҳмуд Собир Абдулмуҳсин, 9. Усама Файсал Аҳмад, 11. Аҳмад Фавзи (8.Бадр Мухтор, 54) 14. Аҳмад Атеф Эс-Сави (22.Зиёд Муҳаммад, 75), 17. Муҳаммад Шахата, 19. Али Маҳмуд, 27 Муҳаммад Ҳамди (21. Муҳаммад Ашраф, 54).

Четлатиш: Маҳмуд Маҳамаджонов, 53 (2-сариқ карточка).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар