16.10.2023 15:45
784
Нагельсманн: «Евро-2024ни ютишни хоҳлаймиз, аммо чиройли футбол кўрсатиб яримфиналга чиқиш ҳам муваффақиятдир»

Юлиан Нагельсманн Германия миллий жамоасининг Европа чемпионатидаги мақсадлари ҳақида гапирди.

«Немис машинаси» 2024 йилдаги мусобақага мезбонлик қилади.

«Менимча, бундай турнирда ғалаба қозонишни хоҳласангиз — нормал ҳолат. Биз ғолиб чиқишни истаймиз, лекин яхши натижа нафақат ғалаба бўлиши мумкин — балки ажойиб футбол билан яримфинал, чоракфиналга чиқсак ва бутун мамлакат биз билан фахрланса, бу ҳам муваффақият бўлиши мумкин.

Ҳозир тахмин қилиш осон эмас, аммо Еврода ғалаба қозониш истаги ҳар бир жамоа учун одатий ҳол», — деди Германия миллий жамоаси бош мураббийи ESPN эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар