16.10.2023 15:56
2390
Ибраҳимович Тоналидаги лудомания ҳақида: «Бу наркотикка ўхшайди. Сандрога ёрдам бериш керак»

Златан Ибраҳимович Сандро Тонали билан боғлиқ можаро ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, «Ньюкасл» яримҳимоячиси Тонали ва «Астон Вилла» вингери Николо Дзаньоло ўйинларга ноқонуний пул тикишда гумон қилинмоқда. Сандро қимор ўйинларига қарамликдан (лудомания) қутулиш учун психологга мурожаат қилмоқчи.

«Мен бу воқеа ҳақида кўп нарса билмайман, у билан ҳеч қачон ғалати нарсани сезмаганман. Ҳаммасини билмагунингизча, ҳукм ўқимаслигингиз керак.

Агар у ҳақиқатан ҳам қимор ўйинларидан қийналаётган бўлса, унга ёрдам бериш керак, чунки бу наркотикка ўхшайди.

Мен ҳам казиноларда ўйнаганман, ҳар ким ўз пули билан хоҳлаганини қилади. Лекин вазиятни тушуниш керак», — дейди «Милан»нинг собиқ ҳужумчиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар